(2021 йил 15-16-июль кунлари бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги Тошкент конференцияси якунларига)
Ўтказиладиган жойи ва вақти: 2021 йил 18 август, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
Тадбир тури: Гибрид – он-лайн ва оф-лайн
Соҳалар: халқаро иқтисодиёт, халқаро муносабатлар
Қуйидаги тилларда олиб борилади: ўзбек, рус, инглиз тилларида
Конференция долзарблиги:
2021 йил июль ойида бўлиб ўтган Тошкент конференцияси Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларини ривожлантиришнинг мутлақо янги парадигмасини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратди.
Форум аслида кўп томонлама кенг мулоқот учун мисли кўрилмаган платформага айланди ва глобал жараёнларда тобора муҳим роль ўйнаётган улкан минтақадаги давлатлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш учун муҳим шарт-шароит яратди. Конференция минтақавий ривожланишда юзага келаётган тенденцияларни англаб етиш, ҳамкорликнинг асосий истиқболларини аниқлаб олиш ҳамда Жанубий ва Марказий Осиё ўртасида ўзаро боғлиқликка эришишда ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишларини белгилаш имконини берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев конференциядаги чиқишида алоҳида таъкидлаганидек: “Шундай мураккаб шароитда қарийб икки миллиард аҳоли яшайдиган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро алоқаларни қайта тиклаш муҳим ҳаётий зарурат ва табиий жараёнга айланмоқда”.
Бу мақсадга эришиш минтақалараро кенг қамровли алоқалар янада мустаҳкамланишига, минтақалар барқарор ривожланиши, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва хавфсизлик мустаҳкамланиши учун уларнинг салоҳиятларини бирлаштиришнинг мултипликатор самараси яратилишига кўмаклашади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур форум парламент аъзолари, ташқи сиёсат идоралари вакиллари, икки минтақанинг барча мамлакатларидан, шунингдек, жаҳоннинг бошқа мамлакатларидан таниқли эксперт ва мутахассислар учун таҳлилий майдон яратишга қаратилган.
Форумнинг асосий мақсади Тошкентда июль ойида бўлиб ўтган конференциянинг натижаларини, улкан минтақадаги ривожланиш тенденцияларини, савдо, инвестиция, транспорт, энергетика, инновация, “яшил” технологиялар, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, илм-фан ва маданият соҳаларида халқаро ҳамкорлик моделларини ҳамда шу соҳалардаги ишончни мустаҳкамлаш назарияси ва амалиёти масалаларини ҳар томонлама муҳокама қилишга қаратилган.
Ташкил этилаётган тадбир якунлари бўйича Тошкентда июль ойида бўлиб ўтган конференция доирасидаги ялпи сессия ва секцион мажлисларда билдирилган хулоса ҳамда қоидаларни амалда рўёбга чиқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Xalqaro Munosabatlar – International Relations” (ISSN 2010-6203) махсус сонини чоп этиш назарда тутилмоқда.
Конференция мақсадлари ва вазифалари:
-ишончни мустаҳкамлаш ва макроминтақада икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш;
- муқобил транспорт йўлаклари тармоғини, логистика марказлари тармоғини яратиш, савдо ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш;
- барқарор ривожланиш муаммолари, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш.
Конференция секциялари: