Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O‘zbekiston Respublikasining Yaponiyadagi elchixonasi

«Uzbekistan Airways» миллий авиакомпанияси 15 йил ичида илк бор қиш мавсумида ҳам Токиога парвозларни йўлга қўйди



Япониялик сайёҳларни жалб қилиш, Японияда истеъқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида «Uzbekistan Airways» миллий авиакомпанияси 2023 йил декабридан 2024 йил мартига қадар “Тошкент-Токио-Тошкент” йўналишида бўладиган тўғридан тўғри рейсларни давом эттиришга қарор қилди.

“Тошкент - Токио” йўналиши бўйича парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари соат 22.05да (HY527, келиш вақти - 09.40+1, парвоз давомийлиги - 7 соат 30 дақиқа, Boeing 787-800), “Токио - Тошкент” йўналишида эса жума кунлари соат 11.05да (HY528, келиш вақти - 16.10, парвоз давомийлиги - 8 соат 50 дақиқа, Boeing 787-800) амалга оширилади.

Шу вақтгача “Тошкент-Токио-Тошкент” йўналишида тўғридан тўғри рейслар фақат апрель-октябрь ойларида амалга оширилар эди.

Мазкур авиқатновлар сўнги 15 йил ичида илк маротаба қиш мавсумида ташкиллаштирилаётган бўлиб, Япониядан сайёҳлар оқимини ошириш, мамлакатимиз орқали Марказий Осиё, МДҲ, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларига транзит қатновларини кенгайтириш, шунингдек Японияда вақтинча фаолият олиб бораётган ватандошларимизга қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Авиачипталарни 3% чегирма билан авиакомпаниянинг расмий сайти - https://www.uzairways.com/дан, “Uzbekistan Airways” иловасидан, шунингдек савдо агент компаниялар («PSB» компанияси (тел.: +8170-1431-0026 (телеграм) эл.почта: uzbekistan@kkpsb.co.jp; «Proco Air Service Inc.» компанияси (тел.: 050-3612-2477, www.proco-air.co.jp, https://proco-air.co.jp/ru/)) ва “Uzbekistan Airways” МАКнинг Токиодаги ваколатхонасидан сотиб олиш мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси

 “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпаниясининг Токиодаги ваколатхонаси



  ...