“Абу Райҳон Беруний илмий меросининг жаҳон фани ривожидаги ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида 2023 йил сентябр ойида “Абу Райҳон Беруний илмий меросининг жаҳон фани ривожидаги ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича илмий масалалар муҳокама қилинади:
1. Абу Райҳон Беруний илмий меросида амалий фанларнинг ўрни.
2. Абу Райҳон Беруний ва ижтимоий-гуманитар фанлар.
3. Абу Райҳон Берунийнинг илмий меросига замонавий ёндашувлар.
4. Абу Райҳон Берунийнинг дунё тамаддунини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси.
МАТЕРИАЛЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
- Анжуман материаллари илмий мақола шаклида қабул қилинади. Мақолалар конференция йўналишлари бўйича долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
- мақоланинг асосий матни 6-12 бет ҳажмда бўлиши талаб этилади (А-4 формат, ҳарфлар катталиги 14 кегел, қаторлар оралиғи 1.5 интервал; юқоридан, пастдан, чапдан, ўнгдан 2.5 см жой қолдириб, Times New Roman шрифтида расмийлаштирилиши лозим). Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиши, битта бўш қатор қолдирилиб, навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, фамилияси ва бир қатордан кейин илмий даражаси, ташкилот номи кўрсатилиши талаб этилади;
- калит сўз ва иборалар (7-10 та), ўзбек, рус ва инглиз тилларида қисқача анннотация (камида 300 та сўз) ёзилади;
- фойдаланилган адабиётлар рўйхати матн сўнгида келтирилиб, ҳавола тўртбурчак қавс ичида берилади, яъни адабиёт рақами: бети [2:30].
- файл номи муаллиф ёки биринчи муаллифнинг фамилияси билан номланиши лозим.
Матнда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва аниқлигига муаллиф ёки муаллифлар жавобгар ҳисобланади.
Ташкилотчилар тақдим этилган мақолалар таҳлили, нашр билан боғлиқ барча харажатларни зиммасига олади.
Анжуман тили: ўзбек, рус, инглиз.
Изоҳ: қабул қилинмаган мақолалар муаллифларига қайтарилмайди.
АНЖУМАН ИШИДА ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТЛАРИ:
- Анжуманга мақола юборишнинг сўнгги муддати: 2023 йил 15 сентябрь (манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси 76-уй, Республика Маънавият ва маърифат маркази
- e-mail: khamdamov.1986@bk.ru – тел.: (+99890) 285 40 77 (телеграм),
- – тел.: (+99891) 132 97 30 (телеграм).
- анжуман ўтказилиши аниқ вақти ҳамда жойи мақоласи қабул қилинган муаллифларга юқорида кўрсатилган манзиллар орқали маълум қилинади.
- мақолалар учун тўлов мавжуд эмас. Мақоласи қабул қилинган иштирокчиларга тўплам бепул тарқатилади.