Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O‘zbekiston Respublikasining Yaponiyadagi elchixonasi

ИТИМ: Қорақалпоғистоннинг 2017-2022 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши



ИТИМ маълумотига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси йирик табиий, минерал ва қишлоқ хўжалиги ресурслари, меҳнат салоҳияти, йўл, транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари, саноат инфратузилмаси, қулай географик жойлашуви ва катта ҳудудига эга.

Мазкур даврда аҳоли сони 7,3 фоизга, ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)  ҳажми  37,1 фоизга (29,9 триллион сўмга,),  саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,8 триллион сўмдан 17,8 триллион cўмга ошиб, (реал ҳажми 21,3 фоизга) ошди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳажми 24 фоизга, 2022 йилда 14,4 триллион сўмга ошди.

Ҳудудда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2017 йилдаги 19,2 мингдан 2022 йилда 30,3 мингга, яъни 58 фоизга ўсди.

Мазкур даврда инфратузилмани ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, 2017-2022 йилларда 2943 км сув таъминоти тармоқлари ва 90,8 км газ қувурлари фойдаланишга топширилди.

Аҳолига муносиб турмуш шароитлари яратишда уни уй-жой билан таъминлаш вазифасини ҳал этиш муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, 6-7 йил мобайнида вилоятда 5308 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 19,5 минг янги ўрин, мактабларда 118 минг янги ўқув ўрни яратилди.

Ушбу  даврда мобайнида Қорақалпоғистон Республикасида 157 мингга яқин иш ўрни ташкил этилди, шунингдек, умумий қиймати 4,8 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.



  ...