Бизнинг авлод икки асрни кўрган одамлар. Бу давр да халқимиз икки тур давлат ва жамият бошқаруви ҳодисасига гувоҳ бўлди. Агар сўзни ўтган замон хулосаларига берсак, инсон психологияси ҳамиша қўрқувга мойил бўлгани ойдинлашади. Бу қўрқув руҳи “ақл билан” содир этилганда эса жамият қандай аянчли таназзулга юз тутишини, афсуски, кўрдик.
Бугун биз янги — халқчил давлат барпо этиш йўлида қайсики камчиликни тузатиш учун курашар эканмиз, уларнинг барчаси ўша қўрқув руҳига ўралган жамият ҳосиласи бўлганини тобора чуқур англаб боряпмиз. Ниманики йўқотган бўлсак, халқ ва ҳокимият орасидаги алоқа йўқлиги туфайли йўқотганимизни ҳам тушундик.
Кейинги йилларда топганларимиз ва эришганларимиз эса халқ билан мулоқот самарасида бўлди. Тўғри, янги даврга мослашиш ҳеч қачон осон эмас. Айниқса, бу жараён одамлар онги ва тафаккурини, ҳаёт тарзини тубдан ўзгартириш билан боғлиқ бўлган, шунингдек, XXI асрнинг ўта таҳликали бир палласида юз бераётган ижтимоийсиёсий ҳодисалар қуршовида кечаётган бўлса...
Ўзгариш формуласи
Аввалги даврларда тараққиётга тўсиқ бўлувчи сиёсий тутумлар ҳукм сурган. Улардан бири — давлатнинг ёпиқ сиёсат юритиши. Бу, аввало, халқ ва ҳокимият ўртасидаги мулоқотсизлик муҳитида, сўз ва фикр эркинлигини аёвсиз жиловлаш оқибатида содир этилади.
Шунда атрофда кучли догматик қарашлар шаклланади. Бундай жамиятда ҳамиша қўрқув талвасаси ҳукм суради. Амалдорлар ўз тинчини, роҳатини ўйлайди, отаоналар фарзандларига эҳтиёткорликни, ислоҳотлар ҳақида мутлақо гапирмасликни ўргатади. Ҳуқуқтартибот тизимларининг асосий фаолияти эса фақат жазолашдангина иборат бўлиб қолади.
Оқибатда одамлар онгида ва жамиятда ҳаётга нисбатан ишончсизлик кучаяди. Бу, ўз навбатида, тараққиётга катта ғов бўладиган руҳий тушкунлик кайфиятини юзага келтиради.
Бугун Янги Ўзбекистон шароитида мана шу муҳитни қандай ўзгартира оляпмиз, деган саволга жавобимиз аниқ. Биз, аввало, одамлар онгида қотиб қолган қўрқув ҳиссини йўқотишимиз керак эди.
Шу мақсадда катта ўзгариш йўлини танладик. Бу сўз эркинлиги ва халқ фикрини тинглаш орқали таъминланди.
Президентимиз сиёсий иқтидорга келган илк кунларданоқ оммавий ахборот воситаларига эркинлик бериш, уларни қўллабқувватлаш йўлини тутди. Журналистларни давлат ва жамият, янги ислоҳотлар эпкинига душман эмас, дўст, деб билди.
Бу борадаги ислоҳотларнинг илк босқичини ҳозир ҳам яхши эслаймиз.
Давлатимиз раҳбари 2017 йил матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган байрам табригида “Халқ билан мулоқот, одамларнинг орзу-интилишлари, дарду ташвишлари билан яшаш давлат сиёсати даражасига кўтарилаётган бугунги кунда ҳар бир оммавий ахборот воситаси чинакам мулоқот майдончасига, эркин фикр минбарига айланган тақдирдагина биз ўз олдимизга қўйган мақсадларга эриша оламиз... Мен сиз, муҳтарам матбуот аҳлининг ҳаётимизни янада эркин, обод ва фаровон этиш учун доимо фидойилик кўрсатиб яшашингизни яхши биламан ва сизларни шу йўлда ўзимнинг энг яқин ҳамкорларим ва ёрдамчиларим деб ҳисоблайман. Сизларнинг машаққатли ва масъулиятли меҳнатингиз ўз муносиб баҳосини топиши, янада самарали бўлиши учун биз давлатимиз ва жамиятимизнинг барча куч ва имкониятларини албатта сафарбар этамиз”, дея ўша давр миллий медиа соҳаси вакиллари учун фақат орзу бўлиб келган янгича тизимга асос солди.
Орадан йиллар ўтди. Оммавий ахборот воситалари фаолияти янгича мазмунмоҳият билан бойиб борди. Танқидий журналистика пайдо бўлди. Ижтимоий тармоқлар фаоллашди, журналист ва блогерлар халқ дардини, ҳаётдаги муаммоларни очиқ ва холис айта бошлади.
Бунга ҳамоҳанг оммавий ахборот воситаларини қўллабқувватлаш, уларни янги давр руҳи билан тўйинтириб бориш мақсадида қатор меъёрийҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Пировардида, биз янги ислоҳотлар бошиданоқ мақсад қилган ўзгариш формуласи — эркин фикр + таҳлил + қабул қилиш = амалиётда қўллаш ва натижага асос солдик.
Шу тариқа жамиятимизнинг янги қиё фаси шаклланди. Унда эркин ва озод одам феномени бўй кўрсатди. Бу, аввало, фуқаролар онгида қўрқувсиз ғоялар туғилиши билан изоҳланади. Ҳар қандай ғоя, айниқса, у эркинлик жамиятида пайдо бўлса, тараққиёт асоси бўла олади.
Шу тариқа ғоялар уйғоқ тафаккур ҳосиласида аниқ бир ўзгаришларни амалга татбиқ этиш учун мукаммал кучқудратни пайдо қилади.
Эркинлик нафаси
Президентимиз ўтган ҳафтада Қашқадарёга ташрифи чоғида “Кўпчилик менга оммавий ахборот воситаларини “ёпишни” таклиф қилмоқда, лекин мен буни ҳеч қачон қилмайман”, деди.
Мана шу хулосанинг ўзи бизга жуда катта куч ва жонбозлик руҳини бағишлайди.
Шу ўринда бугунги ислоҳотларимизнинг ортга қайтмас тус олганини алоҳида таъкидлаб, эркин жамият қуриш ва озод фикрни уйғотиш маҳсули ҳақида сўз юритсак.
Умуман олганда, жамият ва одамлар ҳаётида ислоҳотлар маҳсулдорлиги қандай таъминланади? Бу, аввало, изчиллик ва бардавомлик кучи, сўнгра ўзаро тушуниш руҳи билан юзага келади.
Биз мукаммал кучқудрат манбаи уйғоқ тафаккур ҳосиласи экани ҳақида айтдик. Эндиги навбат бу жараёнда оммавий ахборот воситалари эркинлиги самараси ҳақида.
Бу, биринчидан, ҳаётимизни яхшилаётган ислоҳотларнинг ортга қайтмас тус олгани, иккинчидан, эркин оммавий ахборот воситалари саҳнасида баҳслашиш маданияти тарбияланаётгани, учинчидан, одамлар ўз фикрини эркин билдираётгани мисолида кўзга ташланади. Мана шу учта ҳодиса янги жамия тимизнинг эркин ривожланаётганини кўрсатади қўяди.
Энди бу саноғимизнинг оддий одамлар ҳаётига, фаровон ҳаётимизга таъсири ҳақида икки оғиз.
Президентимиз Қашқадарёдаги мулоқотида ижтимоий тармоқларни, интернет нашрларини, матбуотни ҳар куни ўқиб боришини айтди. “Вақтим борича, қўлимга қалам олиб, ўзимга ёзиб оламан. Барибир 10 та фикрдан 9 таси тўғри бўлиб чиқади”, деди.
Мана бу фикрдан кейин миллий матбуотимиз жонлангани, муаммолар очиқ айтилаётгани, ижтимоий тармоқларда ҳаётий масалаларга билдирилаётган муносабатлар нима учун ўз самарасини кўп куттирмаётгани ойдинлашади.
Айтиш мумкинки, қанчаданқанча муаммолар ижтимоий тармоқлар, матбуот орқали талқин қилингани натижасида Президент эътиборига тушди. Яна бир муҳим жиҳат, ОАВнинг миллий сегментлари оддий халқ учун минбар вазифасини ўтамоқда.
Битта мисол келтирамиз: сергелилик Азиза Самиғова ҳақида эшитгандирсиз. У онаси Адолат опа билан 12 йилдан буён ижарама-ижара сарсон яшаган. Ҳатто ноиложликдан бувисининг кичик томорқаси четидаги эски тикув цехини макон қилган. Она-бола зах жойда ҳар тун илону чаёнлар, каламушлардан қўрқиб, уйқусида ҳаловат бўлмай тонг оттирган. Эътибор беринг, 12 йил уларнинг дардини ҳеч ким эшитишни истамаган. Ниҳоят 2021 йилда кутилмаганда Азизанинг орзулари ва фикрлари ҳақидаги видеолавҳа давлатимиз раҳбари эътиборига тушади.
Ҳаммаси шундан бошланди — Президент уларга Янгиҳаёт тумани Янги Чоштепа маҳалласидаги замонавий массивдан 3 хонали уй совға қилди.
Албатта, бундай мисолларни кўп айтиш мумкин. Муҳими, давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва қатъий сиёсий иродаси туфайли бугун жамиятимизда эркинлик нафаси кезмоқда. Шу боис, одамлар бугун кимга нима дейишни, муаммоларини қандай етказишни билади.
Атрофимизда, мамлакатимизда уйғоқ фикрли одамлар яшамоқда. Бу эса тараққиёт учун ғоят муҳим унсур саналади.
Моҳиятни англаш даражаси
Ислом оламининг буюк олимларидан бири Рамазон Бутийнинг “Сўз эркинлиги жамиятни ислоҳ этишда адолат тамойили сифатида муҳим ўрин тутади” ёки америкалик ҳуқуқшунос Ральф Нейдернинг “Ахборот — демократиянинг асосий валютаси. Сўз эркинлигисиз демократия ҳам, инсон эркинлиги ҳам бўлмайди”, деган фикрлари худди Янги Ўзбекистондаги катта сиёсий эврилиш ларнинг бошланиши ҳақида айтилгандек тасаввур уйғотади кишида.
Бу тасаввурнинг бир қанча асослари бор.
Биринчи асос: Янги Ўзбекистонни барпо этишга киришар эканмиз, олдимизда ягона тўғри йўл бор эди ва биз уни ўзимиз учун ортга қайтмас сиёсий иродага айлантира олдик. Яъни жамиятни ислоҳ қилишга очиқ фуқаролик жамияти, халқ билан мулоқот қилишнинг ҳаётий мезонлари, сўз эркинлиги тамойиллари асосида киришдик.
Иккинчи асос: ошкоралик ва сўз эркинлигига давр талаби, мамлакатимизда бошланган янги ислоҳотларнинг талаби сифатида қарадик. Бунда, энг муҳими, холис ва адолатли журналист ҳамда блогерларнинг танқидий чиқишлари билан эскича қолипда ишлайдиган раҳбарлар фаолиятидаги хатокамчиликларни кўрсатиш механизмига асос солдик.
Учинчи асос: ижтимоий масъулиятли оммавий ахборот воситалари ёрдамида халқ минбарини яратдик. Шу тариқа оммавий ахборот воситаларининг том маънода “тўртинчи ҳокимият”га айланишини таъминлаяпмиз.
Шундай экан, Президентимизнинг ўтган ҳафта оммавий ахборот воситалари ҳақида айтган янги фикрларини моҳиятан теран англаш, шунингдек, улардан хулоса қилган ҳолда, фаолиятимизни ҳам танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқишимиз зарур бўлади.
Давлатимиз раҳбари “Узоқ йиллар ёпиқ давлат бўлиб, оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватламаганимиз учун халқ овозини эшитмадик”, деди. Яна айтдики, “Оммавий ахборот воситалари адолатни гапирсин, тўғри танқид қилсин”.
Бугунги ОАВ халқ овози сифатида кўрилаётган экан, олдимизда ниҳоятда масъулиятли вазифалар турганини ҳис қилишимиз керак. Бу нималарда акс этиши жоиз?
Аввало, газетадами, радиотелевидениедами, ижтимоий тармоқлар ёки интернет нашрларидами, ҳар бир танқидий фикрнинг асосли бўлишини, ҳар томонлама мулоҳазакорлигини таъминлаш профессионал бурчимиз эканини унутмайлик.
Танқид қачонки таҳлилий бўлсагина, ҳаётий руҳ билан қувватланади. Шундагина биз 10 та фикрдан 9 таси тўғри бўлиб чиқиши эмас, балки 100 фоизлик натижага эришамиз.
Гап ўзани танқидий мулоҳазалар, сўз ва матбуот қудрати ҳақида кетар экан, Абдулла Қодирийнинг “Муштум” журнали муаллифларига ёзган қуйидаги фикр ларини келтиришни маъқул кўрдик:
“Яхши билиш керакким, қалам ўқлоғи ва матбуот кетмон бозори эмас. Йўсунсиз равишда хотирға келган ҳар бир сўздан жумлалар тўқимоқ фазилат саналмайдир. Сўз қолиб, фикр унинг ичига қўйилған ғишт бўлсин, кўбчилик хумдонидан пишиб чиқғач, янги ҳаёт айвонига асос бўлиб ётсин!”.
Дарҳақиқат, биз Қодирий бобомиз орзу қилган янги ҳаёт айвонини қураётган эканмиз, фикрлар гавҳарини ниҳоятда асрабавайламоғимиз ва ўз ўрнида ишлатмоғимиз зарурдир. Бу эса Президентимизнинг “оммавий ахборот воситалари адолатни гапирсин, тўғри танқид қилсин”, деган қараши билан ғоят ҳамоҳангдир.
Бунинг учун биз асл моҳиятни англаш даражасига етишимиз керак бўлади.
Моҳият шуки, биз, журналист ва блогерлар, аввало, адолат фалсафаси, адолатли ҳақиқат шукуҳини тўғри англаб олишимиз зарур.
Бу борада ҳаётдан оладиган сабоқларимиз кўп. Янги Ўзбекистон жамиятида инсон қадри улуғланиши адолат фалсафаси ва адолатли ҳақиқат тантанаси сифатида танланган. Бунда инсон ҳуқуқлари таъминланиши устувор вазифа этиб белгилангани, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари амалда тиклангани, қонунлар ва бошқа меъёрийҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишида оддий одамлар фикри инобатга олинаётгани ҳам фикримиз тасдиғидир.
Мисол: “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конс титуциявий қонун лойиҳаси кенг жамоат чилик муҳокамасига қўйилган эди.
Муҳокама давомида халқимиздан қонун ло йиҳасини такомиллаштиришга қаратилган 220 мингдан зиёд таклиф келиб тушгани айтилмоқда.
Мана шу рақамнинг ўзи ҳам мамлакатда очиқ фуқаролик жамиятига мус таҳкам замин, одамларда, оммавий ахборот воситаларида эркин сўз айтиш имкони яратилганини исботлаб турибди.
Дарвоқе, янгиланаётган Бош қонунимиз ҳақида гап кетганда, айтиш жоизки, амалдаги Конституциямизнинг 67моддасида цензурага йўл қўйилмаслиги мустаҳкамлаб қўйилган эди. Эндиликда ушбу моддага қўшимча сифатида
“Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади” нормаси ҳам қўшилиши таклиф этилмоқда.
Бу нима учун зарур? Гап шундаки, миллий медиа соҳасида ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжуд. Айрим ОАВ вакиллари ўз касб фаолиятида ҳамон турли тўсиқларга дуч келаётгани ҳам сир эмас. Шу боис, давлат органлари очиқлигини таъминлаш ҳамда журналистларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашишга нисбатан қонунга мувофиқ жавобгарликни кўчайтириш Конституцияда қатъий белгилаб қўйилмоқда.
“Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал” тамойили халқ тафаккурига кўчмоқда
Бугун мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари сони 2016 йилдагига нисбатан қарийб 30 фоиз ортиб, 1962 тага етди. Интернет нашрлари сони сўнгги 6 йилда салкам икки баробар кўпайиб, 677 тани ташкил этмоқда. Бу ҳам Янги Ўзбекистон жамиятида ахборот соҳаси ва сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган ҳаётбахш сиёсатнинг ёрқин намунасидир.
Сир эмас, кейинги йилларда босма нашрлар, яъни газета ва журналлар атрофида турлича қарашлар, бирбирига қарамақарши фикрлар айланмоқда.
Ҳозир бу мавзуни қайтариш ниятида эмасмиз. Фақат Президентимизнинг 2020 йил 30 сентябрь куни Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан бир иқтибос келтирамиз, холос:
“Афсуски, биз кейинги йилларда “мажбурий обуна” баҳонасида ихтиёрий обунани ҳам йўқ қилдик. Бунинг натижасида мактаб ва олийгоҳларнинг ўқитувчи ва домлалари ўзлари учун зарур бўлган газета ва журналлардан ажралиб қолди. Шундай аянчли ҳолга келдикки, ҳатто айрим раҳбарлар газета ўқимаслиги билан мақтанадиган бўлди”.
Ўшанда давлатимиз раҳбари яна бир ҳаётий хулосани айтган эди: “Ўзингиз биласиз, дунёда компьютер технологиялари энг ривожланган давлатлардан бири бу — Япония. Лекин ушбу мамлакатда кунига 3-4 миллион нусхада нашр этиладиган газеталар борлигига нима дейсиз? Айтмоқчиманки, ҳаётимизда радио-телевидение, интернет билан бирга босма нашрларнинг ҳам ўз ўрни бор”.
Мана шу фикрлардан англашиладики, бугун биз барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, фақат ва фақат жиддий мулоҳазалар юритишимиз, камчиликларни тўғри ва холис танқид қилиш йўлидан боришимиз, бир сўз билан айтганда, миллий тараққиётимиз йўлида бирлашишимиз замон талабига айланиб улгурди.
Токи, халқимиз тафаккурига кўчаётган “Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал” тамойили ҳамиша бардавом ва мазмунли бўлаверсин.
Яна бир гап. Юқорида ҳақиқат ва адолат тантанаси ҳақида айтган эдик.
Хулоса ўрнида яна шуни таъкидлашни истардикки, ҳақиқат ва адолат тантанаси деганда биз давлатимизнинг халқаро миқёсдаги обрўэътибори ва нуфузини ҳам тушунишимиз керак. Негаки, юртимизда бўлаётган бугунги ўзгаришлар ва ютуқларга панжа ортидан қараётган, ҳасад қилаётган айрим манбаларнинг ахборот хуружига ҳам қалқон бўла олиш фазилатига эга бўлмоғимиз ҳар биримизнинг виждоний бурчимиздир.
Бу йўлда барчамизнинг юзимиз ёруғ, виждонимиз тоза ва амалимиз тўғри бўлсин!
Салим Дониёров
“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталарининг
бош муҳаррири