Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва унда икки минтақа мулоқотининг умумий ёндашувлари, асосий принциплари ва йўналишларини мустаҳкамлаб қўйиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил июль ойида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент конференциясида илгари сурилган эди.
Шунингдек, ҳужжатда Президентимизнинг 2022 йилни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида "Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилиш таклифи юқори баҳоланган.