Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O‘zbekiston Respublikasining Yaponiyadagi elchixonasi

Бухоро биринчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалига ҳозирлик кўрмоқда


Ўзбекистон Президентининг 2021 йил  19 апрелдаги «Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қарорига биноан, жорий йил 21-25 май кунлари Бухорода биринчи Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фестиваль ташкилий қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, мазкур анжуманда 50 мамлакатдан 150 нафардан ортиқ зардўзлик ва заргарлик санъати вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Анжуман доирасида қадимий шаҳарда «Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Шунингдек, фестиваль доирасида турли спектакллар, тақдимотлар, кўргазма, театрлаштирилган томошалар, концертлар ва бошқа кўнгилочар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Халқаро форумда иштирок этиш учун www.zarfestival.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.



  ...