Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида пандемия оқибатларини юмшатишга қаратилган ташқи қарзлар туфайли давлат қарзининг ўсиши тўғрисида турли хил, кўпинча ўзаро қарама-қарши фикрлар пайдо бўла бошлади. Таъкидлаш жоизки, баъзи бир муаллифларнинг ташқи қарзларнинг ўсиши билан боғлиқ хавотирлари янги эмас: бу масалалар ўтган йил давомида, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида фаол муҳокама қилинди.
Муҳокамалар натижалари, шунингдек, етакчи экспертларнинг тавсияларини синчковлик билан ўрганиш ўтган йилнинг декабр ойида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Давлат бюджети тўғрисида” ги қонунда ҳам ўз аксини топди. 2020 йил учун Қонуннинг
16-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси номидан ёки унинг кафолати билан 4 миллиард доллар миқдорида ташқи қарзларнинг максимал ҳажми жалб қилинади. Ушбу Қонуннинг 17-моддасида давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун жалб қилинган ва давлат бюджетидан давлат бюджетидан тўланадиган ташқи қарзларни ўзлаштириш чегараси
1,5 миллиард доллар миқдорида тасдиқланган.
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан ёки унинг кафолати билан жалб қилинган ташқи қарзлар ҳажми 15,6 миллиард долларни ташкил этади ва ЯИМга нисбатан 27,0 фоизни ташкил этади.
Ушбу маблағларнинг 7,5 миллиард доллари халқаро молия ташкилотларига, 7,1 миллиард доллар - хорижий давлатлар молия институтларига ва 1,0 миллиард доллар - халқаро суверен облигацияларга тўғри келади. Ташқи қарз асосан қуйидаги тармоқларга тўғри келади:
2019 йилда ташқи қарз 5,7 миллиард долларга ёки 57,8 фоизга ўсди. Ушбу маблағнинг 2,5 миллиард доллари Ҳукумат томонидан ва 2,2 миллиард доллари Ҳукумат кафолати остида қарзга олинган. Ўтган йили ташқи ва ички қарзларни ҳисобга олган ҳолда давлат қарзи 17,6 миллиард долларни ташкил этди.
Сўнгги йилларда ташқи қарзларнинг нисбатан тез ўсишига қарамай, бошқа давлатлар кўрсаткичларига нисбатан пастлигича қолмоқда. Хусусан, Fitch Ratings жорий йилнинг апрель ойида эълон қилган ҳисоботида давлат қарзининг ЯИМга нисбатан ҳозирги ҳажми 30,5 фоиз, яъни ривожланаётган мамлакатларига қўйилган “ВВ” медиана даражаси (ЯИМнинг 46 фоизи)дан пастлигича қолмоқда. Шу билан бирга, 2020 йилда 410 фоиз даражасида прогноз қилинган ташқи ликвидлик кўрсаткичи “ВВ” тоифасидаги таққосланадиган эмитентлар орасида энг кучли ҳисобланади.
Айни пайтда тегишли вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 22 апрелдаги ПҚ–4691-сон қарорида белгилаган вазифаларни амалга ошириш устида ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу қарорда халқаро молиявий институтлар билан 3 миллиард доллар ва 150 миллион евро миқдорида узоқ муддатли имтиёзли кредитлар тақдим этилиши бўйича дастлабки келишувларга эришилганлиги айтилган. Шуниси эътиборга моликки, ушбу миқдор умумий ташқи қарзлар бўйича белгиланган ҳажмдан 4 миллиард долларга камдир.
Жалб қилинган ташқи қарзларни қуйидаги мақсадларга йўналтириш режалаштирилган:
1. Соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш (277,5 миллион доллар);
2. Тадбиркорлик субъектлари ва банк тизимини қўллаб-қувватлаш (700 миллион доллар);
3. Давлат бюджетини ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши Жамғармани қўллаб-қувватлаш (1,7 миллиард доллар ва 150 миллион евро);
4. Коммунал хизматларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва энергетика корхоналари (300 миллион доллар).
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, ташқи қарзларни жалб қилиш масаласи коронавирус пандемиясининг оқибатларини бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар шароитида қайта ўрганиб чиқилиши керак.
Карантин чекловлари натижасида ҳудудларда 196 мингта корхонада ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажми сезиларли даражада камайди. Шунга кўра, солиқ тушумлари бир қатор вилоятларда 30-40 фоизга, айрим вилоятлар ва шаҳарларда эса 50 фоиздан кўпроққа камайди. Ташқи савдо амалга оширувчи корхоналарда 3,6 трлн. сўм, транспорт ва логистика соҳасида 650 миллиард сўм, умумий овқатланиш соҳасида 180 миллиард сўм, меҳмонхона бизнесида 90 миллиард сўм миқдоридаги кредитларни қайтармаслик хавфи юзага келди.
Пандемия тарқалиши билан боғлиқ муаммоларга жавобан, 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5969-сон Фармони имзолади. Қарорга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида 10 трлн сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди. Жамғарманинг асосий молиялаштириш соҳалари қуйидагилар этиб белгиланди:
Пандемия тарқалишининг аломатлари аниқланган икки ой давр мобайнида, унинг аҳоли фаровонлигига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича улкан амалий ишлар қилинди.
Давлат харажатлари ҳажмига қўшимча равишда жорий йилнинг 28 апрелида Бухоро вилояти Олот ва Қоракўл туманларида бўлган табиий офат жиддий таъсир кўрсатди. Шунингдек, 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг бузилиши натижасида жиддий талафот кўрилди. Бухоро вилоятида табиий офат 38,0 мингдан ортиқ уйларга, шунингдек 847 ижтимоий объектлар ва экинларга зарар етди. Сирдарё вилоятидан Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларининг 24 та маҳалласида истиқомат қилувчи қарийб 90,0 минг киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди. Иккала ҳудудда ҳам қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва инфратузилишга жиддий зарар етказилди.
Юқорида таъкидлаб ўтилган Fitch Ratings агентлиги ҳисоботида ташқи қарзни тўлаш билан боғлиқ валюта хатарлари мавжуд. Шу билан бирга, 2023 йилда инфляцияни босқичма-босқич 5 фоизгача пасайтириш мақсадида Марказий банк томонидан жорий йилда бошланган инфляцион таргетлаш чора-тадбирларни ўз вақтида қўллаш инфляцияни мақбул даражага тушириш имконини беради. Юзага келган салбий оқибатларни бартараф этишда асосий эътибор макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, йирик саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чораларга қаратилмоқда.
Улугбек Сайдиев, сектор мудири
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази,
Ўзбекистон Республикаси