Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O‘zbekiston Respublikasining Yaponiyadagi elchixonasi

Tokioda O‘zbekistonning investitsiya imkoniyatlarini targ‘ib qiluvchi forum bo‘lib o‘tdi.



Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Токиодаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон инвестициявий форуми” ташкил қилинди.

Форумда ЕТТБ Бош котиби К.Когучи модераторлик қилиб, спикер сифатида Япония Молия вазирлиги Халқаро алоқалар бюроси директори Т.Цуда, Ташқи ишлар вазирлиги Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари бошқармаси бошлиғи Х.Ичиба, Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) Шарқий ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти бош директори ўринбосари Х.Танабе, ЕТТБнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари А.Аранитаси (онлайн), ЕТТБнинг Токиодаги ваколатхонаси раҳбари Ш.Оя, ҳамда “Balcom Group” ва “Noritsuisu Co.Ltd” компанияларининг президентлари иштирок этишди.

Шу билан бирга, ушбу тадбирда Япониянинг 100дан ортиқ етакчи инвестициявий ва савдо компаниялари вакиллари қатнашди.

Тадбир аввалида, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси М.Абдураҳмонов томонидан тадбир иштирокчиларига мамлакатимизнинг инвестиция ва савдо соҳаларидаги катта салоҳияти таъкидланиб, юртимизда сўнгги йилларда Давлат Раҳбари бошчилигида иқтисодиётимизни ривожлантириш мақсадида, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижалари, валюта бозорини эркинлаштириш, давлат мулкларини хусусийлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шу қаторда, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ж.й. май ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЕТТБ аъзо давлатларининг йиллик бошқарувчилар кенгаши йиғилишидаги нутқи давомида мамлакатимиз ЕТТБнинг асосий ҳамкорлар бешталигига киргани ва Марказий Осиё минтақасида энг йирик бизнес шерикка айлангани маълум қилинганлиги таъкидланди.

Тадбир давомида панел муҳокамаси ташкиллаштирилиб, унда сўзга чиққан Япония Молия вазирлиги Халқаро алоқалар бюроси директори Т.Цуда томонидан расмий Токио мамлакатимизни Марказий Осиёдаги стратегик шерик давлат сифатида кўриши таъкидланиб, минтақада барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон билан кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор экани билдирилди.

Шунингдек, Т.Цуда томонидан сўнгги йилларда Давлат Раҳбари томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсати сабабли халқаро молия институтларининг мамлакатимизга бўлган ишончи ва ҳамкорликка бўлган қизиқиши ортиб бораётганини маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари бошқармаси бошлиғи Х.Ичиба ўз нуқти давомида икки давлат ўртасида сўнгги йилларда ривож топиб бораётган кенг кўламли ҳамкорлик масалаларига алоҳида урғу берди. Шунингдек, япон томони “Марказий Осиё+Япония” мулоқоти давомида 2024 йилда аъзо давлатлар иштирокида олий даражадаги Саммит ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди.

ЕТТБнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари А.Аранитаси видеонутқи давомида сўнгги йилларда Банк томонидан мамлакатимиздаги лойиҳалар портфели бир неча баробар ошганлиги таъкидланиб, Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилаётгани билдирилди.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) Шарқий ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти бош директори ўринбосари Х.Танабе томонидан Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг ҳозирни кунга қадар амалга оширилган лойиҳалар ҳақида маълумот тақдим қилди. Жумладан, энергетика, қурилиш, инфратузилма, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларида амалга оширилган лойиҳалар ҳақида тўхталиб, ўзаро ҳамкорлик сўнгги йиллар давомида янада жадаллашиб бораётганини алоҳида таъкидланди.

Мамлакатимизнинг савдо ва инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимот давомида Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари, Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш бўйича олиб борилаётган ишлар, транспорт-логистика имкониятлари, хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Япония билан иқтисодий ҳамкорлик масалаларига алоҳида тўхталиниб, ҳозирги кунда япон компанияларининг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар, савдо шартномалари ва салоҳиятли ҳамкорлик йўналишлари ҳақида тақдимот амалга оширилди.

Ўз навбатида, япон компаниялари учун қизиқиш уйғотадиган автомобилсозлик, тўқимачилик, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, ахборот технологиялар каби тармоқларга ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюриш таклиф қилинди.

Тадбир давомида мамлакатимизда инвестициявий фаолият олиб бораётган Япониянинг “Balcom Group” компанияси президенти Т.Ямасака ва “Noritsuisu Co.Ltd” Ш.Аоки томонидан тақдимот амалга оширилди.

Ушбу компаниялар раҳбарлари томонидан Ўзбекистонда сўнгги йилларда яратилган қулай инвестициявий муҳит сабабли тўғридан-тўғри инвестициялар киритилган ҳолда мамлакатимиз ҳудудларида мебел ишлаб чиқариш, кимё маҳсулотлари, озиқ-овқат, ИТ соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилиб, япон компанияларини Ўзбекистонда инвестициявий фаолият олиб боришга тарғиб қилинди.

Шу қаторда, иштирокчилар томонидан мамлакатимиздаги инвестициявий муҳит, тадбиркорлик учун яратилган шароитлар, иқтисодиётнинг салоҳиятли тармоқлари ҳақида савол-жавоблар амалга оширилди.

Тадбир якунлари бўйича иштирокчилар, модераторлар, компаниялар иштирокида икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.  

ЕТТБ вакиллари билан учрашув давомида келгусида ҳам ушбу форум каби тадбирлар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.



  ...