Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O‘zbekiston Respublikasining Yaponiyadagi elchixonasi

ЕХҲТ ДИИҲБ Миссияси: округ ва участка сайлов комиссиялари таркибига қўйилган талаблар юксак халқаро талабларга тўла мос



Қайд этилганидек, сайловнинг қандай ўтиши кўп жиҳатларга, айниқса, участка сайлов комиссияси фаолиятига бевосита боғлиқ. Сайловга оид қонунлар самараси шу ерда юзага чиқади, мавжуд муаммолар шу ерда акс этади.

Президент сайловини ўтказиш бўйича тузилган участка сайлов комиссиялари таркибида фаолият юритаётган аъзоларнинг сифат кўрсаткичлари таҳлил қилинса, миллий сайлов тизимида изчиллик билан амалга оширилаётган кенг қамровли демократик ўзгаришлар бераётган ижобий самараларни кўриш мумкин.

Бу, аввало, жами 108 минг 399 аъзони бирлаштирган участка сайлов комиссиялари сафида аёлларнинг аввалги сайловлардагидан сезиларли даражада кўплигида кўринади. Агар 2019 йилда ўтган парламент сайловида участка сайлов комиссиялари таркибида 54,4 мингга яқин аёл фаолият юритган бўлса, жорий йилдаги Президент сайловида улар қарийб 2,5 мингтага кўп. Мазкур комиссиялар раисларининг 3827 нафари, раис ўринбосарларининг 4199 нафари, котибларининг эса 5745 нафари хотин-қизлардир. Участка сайлов комиссиялари таркибида ногиронлиги бўлган 1856 фуқаро иш олиб борди. Ахборот¬-коммуникация технологиялари бўйича мутахассислар эса аъзоларнинг 19 фоизини ташкил этади. Ушбу кўрсаткичлар сайлов ўтказиш бўйича округ ва участка сайлов комиссиялари таркибига қўйиладиган юксак халқаро талабларга тўла мосдир.



  ...