Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O‘zbekiston Respublikasining Yaponiyadagi elchixonasi

Япониядаги ватандошларга мурожаат


     Ҳурматли ватандошлар,

 

Маълумки, Япония Бош вазири Шинзо Абэ коронавирусга қарши кураш чоралари доирасида 7 апрелдан бир ой муддатга фавқулотда ҳолат режимини эълон қилди. Ушбу тартиб Токио, Канагава, Сайтама, Чиба, Осака, Хиого ва Фукуока префектураларида амал қилади.

Япония Ташқи ишлар вазирлиги барча дипломатик ваколатхоналарга, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Токиодаги Элчихонасига ҳам мурожаат билан чиқиб, Японияда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳукуматнинг коронавирусга қарши тадбиқ қилган чора-тадбирларига хозирги шароитда тўла амал қилиш муҳим эканлигини етказишни сўради.

Шу сабабли, Сизлардан Япония ҳукуматининг ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг маслаҳат ва кўрсатмаларига тўлалигича риоя қилишингизни, жумладан заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, шахсий гигиена қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз.

Агар ўзингизда ушбу касаллик аломатларини (ҳароратнинг ошиши, йўтал, ҳолсизланиш ва ҳоказолар) сезсангиз, дарҳол маҳаллий тиббиёт муассасаларига мурожаат этишингизни ва Элчихонани хабардор қилишингизни сўраймиз.

Яратгандан хаммангизга сихат-саломатлик сўраб, ишларингизда муваффақият, оилаларингизга хотиржамлик ва тотувлик тилаймиз.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Япониядаги Элчихонаси



  ...