Ўзбекистон тараққиётининг замонавий босқичида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши, энг аввало, давлат бошқарувининг янги, самарали ва сифатли фаолият юритувчи тизимини яратиш ҳамда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг уйғун фаолиятини ташкил этишга қаратилган эди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ички ишлар органлари соҳасида, хусусан жазони ижро этиш тизимида аниқ манзилли ёндашувга асосланган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Президенти «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги фармонни имзолади.
“Замонавий дунё дуч келаётган жадал глобал ўзгаришлар нуқтаи назаридан қараганда, Марказий Осиё ҳудуди минтақавий ривожланишнинг барча жиҳатларига — сиёсат ва иқтисодиёт, экология ва маданий-гуманитар мезонларга таъсир кўрсатувчи жиддий геосиёсий ўзгаришлар даврини босиб ўтаёганини кузатиш мумкин.
«Правда Востока» газетасининг бугунги сонида Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов билан «Қийноқлар инсониятга қарши жиноятдир. Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган қарор қийноқлар қўлланилишининг олдини олишнинг профилактик механизмлари тизимини такомиллаштиришга қаратилган» сарлавҳали суҳбат чоп этилди.