СИЁСИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВ:
“ПАРЛАМЕНТДА СИЁСИЙ КУЧЛАР ПАЛИТРАСИ: ЧЕГАРАЛАР ҚАЕРДАН ЎТАДИ?”
Давлат ва жамият қурилиши борасидаги жаҳон тажрибасидан маълумки, жамиятни демократлаштириш фақат аҳолининг кенг қатламларини турли вакиллик органлари орқали ҳокимиятни амалга оширишга самарали жалб этиш воситасида бажарилади. Шу боисдан, ҳозирги даврда парламентаризм тобора тараққий этиб бораётган ижтимоий-сиёсий ҳодиса бўлиб, жамиятни бошқаришнинг ўзига хос прогрессив ва демократик тизими сифатида тавсифланади.