Доҳада (Қатар) Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш бўйича узоқ кутилган афғонлараро музокаралар бошланди. Кобул ҳукумат делегациясининг “Толибон” ҳаракати билан учрашуви Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун тарихий имконият сифатида баҳоланмоқда.
Жорий йилнинг 26 август куни «Афғонистонда Россия ва Марказий Осиё давлатлари имкониятлари» мавзусида онлайн-конференция бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан «Валдай» халқаро мунозара клуби томонидан ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақаларо тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан 9 сентябрь куни Хитой, Покистон, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг этакчи илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари ва экспертлари иштирокида «Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги ва Марказий Осиё: ўзаро алоқаларнинг ривожланаётган имкониятлари» мавзуида халқаро видеоконференция ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбобларига мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан қутловлар йўллагани учун кўп миллатли халқимиз номидан самимий миннатдорлик билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.