Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммити ишида иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни Женева шаҳрида ўз ишини бошлаган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясининг Юқори даражадаги сегментида сўзлаган нутқида биз сўнгги йиллар давомида Кенгашга аъзо бўлиш учун бутун масъулиятни англаган ҳолда интилиб келганимизни алоҳида таъкидлади. Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, "Демократик ислоҳотларимиз янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилган бўлиб, бу ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олди".
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясининг юқори даражадаги сегменти ишида иштирок этади.