Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимидаги нутқи давлатимизнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида тарихий аҳамиятга молик ҳодиса бўлди. Унда мамлакатимизнинг тараққиёт стратегияси, юртимиздаги жараёнларга оид чуқур таҳлилга асосланган серқирра мулоҳазалар илгари сурилди.
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Cайлов якунларига кўра, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев ишончли ғалаба қозонди: 80,1 фоиз овоз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига иккинчи муддатга сайланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган юбилей мажлисида иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.